«боланинг калтакланиши» тегли мақолалар


Тошкент вилоятидаги боғчада болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган тарбиячи ишдан олинди
12 феврал 2024, 11:36

Тошкент вилоятидаги боғчада болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган тарбиячи ишдан олинди

Чирчиқ шаҳридаги хусусий боғчада тарбиячи тушлик пайтида ухлай олмай йиғлаётган болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйди. Болалар омбудсмани воқеага тарбиячининг оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлганини ва у ишдан олинганини билдирди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади
9 январ 2024, 11:17

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда отаси урган боланинг юзи ва бошида кўкариш ҳамда чандиқлар борлиги акс этган видео тарқалди. ИИВ воқеа Урганч шаҳрида бўлганини ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини маълум қилди.

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
15 декабр 2023, 18:09

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди

Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.

Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди
6 декабр 2023, 11:00

Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди

Тармоқларда педагог 4 ёшли болани уриб, машғулот ўтаётгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди ва педагогнинг ишдан бўшатилганини билдирди.

Касалхонада боласини калтаклаган она икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
23 сентябрь 2022, 22:36

Касалхонада боласини калтаклаган она икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги касалхонада ёш боласини калтаклаган аёл суд томонидан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда у стресс ҳолатида бўлгани ва қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Қайнона эса келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг